Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда малакали кадрлар танқислиги энг юқори кўрсаткичга чиқди
Германия иқтисодиёти институти 2010 йилдан бери ГФРда мутахассисларнинг бундай кучли танқислигини кузатмаган. Германияда, айниқса, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар, ижтимоий ходимлар ва дастурчилар етишмаяпти.
Германияда ҳозирги иқтисодий ривожланиш нисбатан паст бўлишига қарамай, малакали кадрлар етишмаслиги рекорд даражага етди. Германия иқтисодиёти институти (IW) 16 апрель куни маълум қилишича, ўтган йили ГФРда ишсизлар орасида муносиб номзодлар йўқлиги сабабли 630 мингдан ортиқ иш ўрни бўш қолган. Бу 2010 йилдан буён кузатувларнинг бутун вақти учун энг юқори кўрсаткичдир.
Кадрлар тақчиллиги, айниқса, ижтимоий ёрдам, таълим ва тарбия соҳасида, шунингдек, қурилиш, архитектура ва муҳандислик тизимларида кучли бўлиб, ўртача ўнта ўриндан олтитаси бўш қолган. Табиий фанлар, география ва информатикада ҳам ўртачадан юқори танқислик кузатилди.
IW маълумотларига кўра, ўнта иш ўрнидан учтаси тижорат хизматлари, савдо, маркетинг, туризм соҳаларида тўлмаган. Шу билан бирга, экспертлар қайд этишича, бу ерда кадрлар етишмаслиги, шунингдек, COVID-19 пандемияси фонида саноат инқирозга учраганидан кейин кечикиш таъсири билан ҳам изоҳланади.
Ҳозир Германияда информатика, электротехника, қурилишни режалаштириш ва улар бажарилишини назорат қилиш бўйича олий маълумотли мутахассисларга айниқса талаб катта. Бу ерда, IW маълумотларига кўра, ўнта иш жойидан тўққизтаси бўш.
Экспертларга кўра, Германиянинг малакали мутахассислар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларини иммиграциясиз ҳал қилиб бўлмайди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди
09:10 / 24.02.2025