Жаҳон | 08:07 / 17.04.2023
3063
2 дақиқада ўқилади

Кристоф Ҳойсген: Ғарб Украинага ёрдам бериш учун ҳамма нарсани қилиши керак

Ғарб давлатларининг Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш масаласида қатъиятсизлиги жанг майдонини боши берк кўчага олиб келади, деб ҳисоблайди Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари.

Фото: MSC

Мюнхен Хавфсизлик конференцияси раиси Кристоф Ҳойсген Ғарбни Украинага Россия агрессиясини қайтариш учун кўпроқ ёрдам беришга чақирди. 16 апрель, якшанба куни Tagesspiegel газетаси учун мақоласида Ангела Меркелнинг ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчиси шундай деб ёзган: «Давлатларнинг қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёноти етарли эмас, сабаби ҳаракатлар ҳали сўзларга тўғри келмади».

«Ҳозирги босқичма-босқич ва қатъий бўлмаган ҳарбий ёрдам даражаси жанг майдонида фақат боши берк кўчага олиб келади», - дея огоҳлантирди Ҳойсген. У ушбу мақолани АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Италиядан бўлган яна тўрт нафар хавфсизлик сиёсати бўйича маслаҳатчи билан бирга ёзган.

Матнда айтилишича, Россия президенти Владимир Путин ўтган йили Украинага бостириб киришни бошлаганида урушнинг барча жиҳатларини нотўғри баҳолаган. «У армияси кучли, Хитой юз фоиз қўллаб-қувватлайди, Украина кучсиз, Ғарб бўлиниб кетади, деб ҳисоблаган. У қаттиқ янглишди, - деб ёзади экспертлар. - Энди унинг ягона умиди – қатъияти рақибларидан кучлироқ бўлиши, шунда у вайронагарчилик урушида ғалаба қозониши мумкин. Биз унинг нотўғри фикрда эканлигини яна бир бор исботлашимиз керак!»

«Биз Украинага ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак», деб таъкидлайди мақола муаллифлари. Уларнинг сўзларига кўра, Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар коалицияси «таъсирли қадамлар қўйди, аммо ҳозир ўзини хотиржам тутиш вақти эмас». «Биз Украинани Россиянинг агрессив урушини қайтариш учун зарур бўлган қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлашимиз керак», — дейилади матнда.

Мавзуга оид