Жаҳон | 12:34 / 17.04.2023
5648
1 дақиқада ўқилади

Украина: «Бахмут ва Маринка - жанговар ҳаракатлар марказида»

Катта йўқотишларга қарамай, руслар асосий саъй-ҳаракатларини Лиман, Бахмут, Авдийивка ва Маринка йўналишларидаги ҳужум операцияларига жамламоқда, Бахмут ва Маринка эса ҳарбий ҳаракатлар марказида қолмоқда, дея таъкидлайди Украина Бош штаби. 

Бахмут

«Сутка давомида аскарларимиз фронтнинг кўрсатилган ҳудудларида душманнинг 60 дан ортиқ ҳужумини қайтарди», — дейилади хабарда. 

Ўз навбатида, Украина авиацияси бир кунда Россия ҳарбийларининг шахсий таркиби ва зенит-ракета тизимига 5 та зарба берди, душманнинг 4 та учувчисиз самолёти уриб туширилди (2 таси «Орлан-10» типидаги, 1 та «Элерон» разведка дрони ҳамда 1 та «Ланцет» камикадзе дрони).

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Twitter'да эълон қилган хулосада айтилишича, ўтган ҳафтада Россия Донецк вилоятидаги Маринка атрофида бронетанк (танклар ва ўзиюрар артиллерия) ҳужумларини кучайтирган. 

Донецкдан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган шаҳар учун жанглар 2014 йилдан бери давом этмоқда ва у артиллерия ўқларидан «тўлиқ» вайрон қилинган, деб ёзади разведка. 

Шу билан бирга, Маринка, таъкидланганидек, Донецкка яқинлашиш йўналишлари ҳамда Н15 асосий йўли устидан назоратни таъминлайди.

Мавзуга оид