09:07 / 11.06.2024
4746

ОАВ Бахмутни эгаллаш пайтида вагнерчилар орасидаги йўқотишларни ҳисоблаб чиқди

«Вагнер» ХҲК қурбонларнинг қариндошларига дафн пули сифатида 108 миллиард рубл тўлади, Бахмут яқинидаги жангларда 19,5 минг ёлланма аскар, асосан - маҳбуслар ҳалок бўлган, дейилади «Медиазона» ва ВВС суриштирувида.

Фото: Иван Родионов / РИА Новости

«Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин ва унинг ёрдамчилари Украинага қарши уруш учун Россия колонияларида камида 48 366 маҳбусни ёллаган, дея аниқлади «Медиазона» ва ВВС рус хизмати. 10 июн, душанба куни эълон қилинган суриштирувга кўра, журналистлар «Вагнер» ХҲКнинг ёлланма аскарлар қариндошларига тўланган тўловлар ҳақидаги ёзувлари билан танишишди ва 2022 йилнинг январидан 2023 йилнинг августига қадар 20 мингдан ортиқ ҳалок бўлган шахснинг исмни аниқладилар. 

Ушбу маълумотларга кўра, «Вагнер» ХҲК гуруҳнинг Украинадаги фаолияти давомида дафн маросимларига 108 миллиард рубл сарфлаган. Уларнинг 92,5 миллиарди ёлланган маҳкумларнинг қариндошларига, 15,4 миллиарди эса оддий шартномалар бўйича жанг қилган ёлланма аскарларнинг қариндошларига тўловлар учун йўналтирилган. 

Журналистларнинг аниқлик киритишича, шартномага кўра марҳумнинг қариндошлари дафн қилиш учун 5,3 миллион рубл пул олган. Ўлим ҳақидаги ёзувларда марҳумларнинг сўнгги маошлари ҳам бор, улар баъзи ҳолларда бир ярим миллион рублгача етган.

Бахмутга ҳужумда ҳар учинчи ёлланган маҳбус ҳалок бўлган

Вагнерчиларнинг аксарияти «Бахмут гўшт қиймалагичида» ҳалок бўлган, унинг бошланиши, суриштирув муаллифларига кўра, 2022 йил ёзига тўғри келади: уларнинг маълумотларига қараганда, 2022 йил июлидан 2023 йил июнигача 19,5 мингдан ортиқ киши вафот этган, энг қонли кунларда ХҲК кунига 200 дан ортиқ одамни йўқотган. Ўлганларнинг 17 минг нафари - афв этилган маҳбуслар, қолган 2,5 минг нафари эса «эркин» ёлланма аскарлардир. 

Суриштирув муаллифларининг таъкидлашича, Евгений Пригожин ўз ёлланма аскарлари орасида катта йўқотишларни тан олгани ва 20 минг киши ҳалок бўлганига қарамай, ўлган маҳбусларнинг ҳақиқий сони ҳақида ёлғон гапирган.

Шу тариқа, россиялик ҳарбий блогер Константин Долговга берган интервюсида Пригожин ёлланган 50 минг маҳкумнинг тахминан 20 фоизи ҳалок бўлгани - бу «шартнома бўйича келганлар билан бир хил» эканини таъкидлаган. Бироқ, журналистлар ихтиёридаги рўйхатларга кўра, ёлланган ҳар учинчи маҳбус Бахмутдан қайтмаган. 

Маҳкумларнинг ўлимгача бўлган хизмат муддати - бир ёки иккита ҳужум 

Журналистлар, шунингдек, уларнинг фикрича, гуруҳдаги маҳбусларга бўлган муносабатни кўрсатадиган характерли тафсилотга эътибор қаратди: агар биринчи ҳафталарда ёлланганларга талаффуз ва эслаб қолиш учун осон бўлган чақирув белгилари берилган бўлса («Садист», «Жокей», «Белый» ва шунга ўхшаш), кейинроқ кўпроқ экзотик вариантлар пайдо бўлди: «Пемброк», «Сервилий», «Нервиано», «Сирмионе». 

«Афтидан, чақирув белгиларига нисбатан бундай бефарқликни оддийгина тушунтириш мумкин: ҳеч ким бу ёлланма аскарларга рациялар берилиб, уларда чақирув белгилари қўлланади деб ўйламаган. Бу - хизмат муддати бир ёки иккита ҳужумдан иборат бўлган шахслар учун чақирув белгилари», - дея хулоса қилган суриштирув муаллифлари.

«Вагнер» ХҲКдан ёлловчилар бутун Россия бўйлаб юзлаб колонияларга борган

«Медиазона» ва ВВС ёзишича, ёлланганларга Кххх-ххх форматидаги жетонлар берилган, бунда биринчи рақам колонияга, иккинчиси эса - шахснинг рақамига тўғри келган. Иккала рақам ҳам кетма-кет бўлган: масалан, К1 жетони вагнерчилар ташриф буюрган биринчи колонияга, К617 эса охиргисига тўғри келди, дейилади суриштирувда.

Журналистлар жетонларда кўрсатилган 341 та колонияни ва ХҲК ёлловчилари деярли бутун Россия бўйлаб - Европа қисмидан тортиб, Харп, Норилск ва Магадан вилояти каби энг чекка жойларгача борганини аниқлади. Пригожиннинг ёрдамчилари 227 та қаттиқ режимдаги, 75 та умумий режимдаги ва 28 та махсус режимдаги колонияларга ташриф буюрган. Бундан ташқари, маҳкумлар манзил-колониялар ва тиббий ахлоқ тузатиш муассасаларидан олинган, дейилади суриштирувда.

Журналистлар Бахмут учун жангларда вагнерчилар ва Украина йўқотишларини солиштирди

Хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожин Бахмут учун жанглар натижасида Украина Қуролли кучларининг 50 минг аскари ҳалок бўлгани ва яна 50-70 минг киши яраланганини таъкидлаганди. 

Бироқ, суриштирувда бошқача маълумотлар келтирилган. Оммага очиқ некрологлардан фойдаланган ҳолда Украина йўқотишларини ҳисоблайдиган UALosses украин лойиҳасига кўра, Бахмут яқинида украиналикларнинг йўқотишлари 8,9 минг кишини ташкил этди. 

Top