Ўзбекистон | 08:02 / 18.04.2023
7958
1 дақиқада ўқилади

AnadoluJet Анқара – Тошкент – Анқара йўналишида авиақатновларни йўлга қўйди

Бугун, 18 апрель куни эрта тонг маҳаллий вақт билан соат 05:11 да Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Анқара – Тошкент йўналишида илк қатновни амалга оширган авиакомпаниянинг Boeing 737-800 ҳаво кемасида 160 нафар йўловчи Тошкентга келди.

Мазкур йўналишда авиақатновлар мунтазам равишда ҳафтада бир марта душанба кунлари, Анқарага эса сешанба кунлари бажарилади.

Бугунги кунда, шунингдек, Ўзбекисон ва Туркия ўртасида Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул, Урганч – Истанбул, Бухоро – Истанбул йўналишларида тайинланган авиакомпаниялар томонидан ҳафтасига 61 та рейс амалга оширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид