Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея разведка сунъий йўлдошларини учиришни режалаштирмоқда
Шимолий Кореянинг биринчи айғоқчи сунъий йўлдоши тайёр ва у «белгиланган вақтда» учирилади», деди Ким Чен Ин. Пхенян ҳарбий разведка мақсадларида турли орбиталарга бир нечта сунъий йўлдошларни учириш ниятида.
Шимолий Корея ҳукумати ҳарбий мақсадларда Ерни кузатиш бўйича ўзининг биринчи сунъий йўлдошини яратиш ишлари якунланганини эълон қилди. Шимолий Корея раиси Ким Чен Ин Миллий космик маъмуриятга ташрифи чоғида айғоқчи сунъий йўлдошни учиришга тайёргарликни тезлаштиришни буюрди, деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги 19 апрель, чоршанба куни.
Шимолий Корея етакчиси апрель ойида ишлаб чиқарилган 1-рақамли ҳарбий разведка сунъий йўлдоши ўз вақтида учирилиши кераклигини айтди, деб хабар беради Корея марказий ахборот агентлиги. Ким Чен Ин КХДРнинг разведка ва ахборот тўплаш имкониятларини ошириш бўйича жанговар миссия вазифасини қўйди. Учириш айнан қачон амалга оширилиши номаълумлигича қолмоқда.
Шу билан бирга, мақсад келажакда АҚШ ва Жанубий Кореядан келаётган «таҳдидлар»га самаралироқ қарши туриш учун бир нечта шундай сунъий йўлдошларни турли орбиталарга кетма-кет учиришдан иборат бўлиши керак, деди Ким Чен Ин. Шу тариқа, КХДР «ҳарбий сценарийлар ва душман кучларнинг ҳаракатлари ҳақида реал вақт режимида маълумот олишга» умид қилмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
14:18 / 17.03.2026
Полша яна бир Россия разведка самолётини тўхтатиб қолди
20:32 / 08.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради
22:06 / 06.03.2026