Жаҳон | 12:20 / 21.04.2023
7832
2 дақиқада ўқилади

Washington Post: «ГУР» Суриядаги Россия аскарларига ҳужум қилишга тайёрланган

Фото: Reuters

Украина Бош разведка бошқармаси («ГУР») Россия қўшинлари ва Суриядаги «Вагнер» ХҲКнинг ёлланма аскарларига қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган эди, бироқ декабрь ойида Володимир Зеленский операцияни тўхтатишни буюрган, деб ёзади The Washington Post АҚШ разведкасининг сиздирилган махфий ҳужжатлари таяниб

Россия ва «Вагнер» ХҲКнинг Суриядаги инсоний йўқотишлари ҳамда қўшимча харажатлари Москвани Украинадан ресурсларнинг бир қисмини у ерга ўтказишга мажбур қилади, деб тахмин қилинган, дея ёзади газета. 

АҚШ Мудофаа вазирлиги ва Украина «ГУР» бу хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Бундан олдин «ГУР» раҳбари Кирилл Буданов NV радиосига берган интервьюсида Украина қўшинлари Қримга баҳорда кириши ҳақида айтиб ўтганди.

У қўшимча маълумот бермади, бироқ Украина Қуролли кучларида «ҳамма нарса режа бўйича» кетаётганини таъкидлади.

Американинг Newsweek нашри Украинанинг режалаштирилган ҳужуми 30 апрелдан бошланишини даъво қилмоқда. 

Нашр 17 апрель куни таъкидлаганидек, бу уч ҳафта олдин эълон қилинган «Америка разведкаси ҳужжатлари»дан айтилган. «Махфий» ва «ўта махфий» деб белгиланган ҳужжатлар Украинадаги урушнинг бориши ҳақида муҳим маълумот беради.

Newsweek нашри эълон қилган 20 та ҳужжатдан бирига кўра, Украина ҳужумида тўққизта бригада иштирок этиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид