Жаҳон | 21:38 / 22.04.2023
29767
3 дақиқада ўқилади

Forbes энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳарларни санади

11 та катта шаҳарда дунёдаги миллиардерларнинг деярли тўртдан бир қисми истиқомат қилади. Уларнинг умумий бойлиги 2,8 триллион доллардан ошади.

Фото: Getty images

Нью-Йорк яна бойлар учун энг машҳур шаҳарга айланди. Бу йил глобал рейтингдаги 2640 миллиардердан 101 нафари шу ерда истиқомат қилади. Forbes маълумотларига кўра, бошқа ҳеч бир шаҳар миллиардлаб доллар эгаларининг кўплиги билан мақтана олмайди.

Нью-Йорк кетма-кет 7 йил давомида миллиардерларнинг асосий маркази бўлган эди. 2021 йилда Пекин пешқадамликни қўлга киритди. Аммо Хитой етакчилиги узоққа чўзилмади. 2022 йилда Нью-Йорк биринчи ўринни қайтариб олди ва уни ушлаб турибди.

Нью-Йорк миллиардерларининг умумий бойлиги 616,8 млрд долларга тенг. Хитой биринчи ўнталикда энг кўп шаҳарларга эга мамлакат бўлиб қолмоқда.

2023 йилги рейтингда Forbes 2640 нафар миллиардердан 68 нафарининг асосий яшаш жойини аниқлай олмади.

Энг кўп миллиардерлар яшайдиган шаҳарлар Forbes рейтингида:

1. Нью-Йорк (АҚШ)
Миллиардерлар сони: 101
Ўтган йилга нисбатан: минус 6 миллиардер
Умумий бойлиги: 616,8 млрд доллар
Энг бой резидент: Майкл Блумберг (Bloomberg ахборот агентлиги эгаси, 94,5 млрд доллар)

2. Ҳонконг (Хитой)
Миллиардерлар сони: 70
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 2 миллиардер
Умумий бойлиги: 286,8 млрд доллар
Энг бой резидент: Ли Ка-шинг (Cheung Kong Group, Hutchison Whampoa, 38 млрд доллар)

3. Пекин (Хитой)
Миллиардерлар сони: 68
Ўтган йилга нисбатан: минус 15 миллиардер
Умумий бойлиги: 247,2 млрд доллар
Энг бой резидент: Чжан Имин (ByteDance (TikTok), 45 млрд доллар)

4. Шанхай (Хитой)
Миллиардерлар сони: 65
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 4 миллиардер
Умумий бойлиги: 181,9 млрд доллар
Энг бой резидент: Колин Чжэн Хуан (PPD Holdings, 30,2 млрд доллар)

5. Лондон (Англия)
Миллиардерлар сони: 63
Ўтган йилга нисбатан: минус 3 миллиардер
Умумий бойлиги: 294,9 млрд доллар
Энг бой резидент: Лен Блаватник (Warner Music Group, Access Industries Holdings, 32,1 млрд доллар)

6. Москва (Россия)
Миллиардерлар сони: 61
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 8 миллиардер
Умумий бойлиги: $307,1 млрд
Энг бой резидент: Владимир Потанин (Интеррос, Норильский никель, Росбанк, 23,7 млрд доллар)

7. Мумбай (Ҳиндистон)
Миллиардерлар сони: 56
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 5 миллиардер
Умумий бойлиги: 276,4 млрд доллар
Энг бой резидент: Мукеш Амбани (Reliance Industries, 83,4 млрд доллар)

8. Шэнжэн (Хитой)
Миллиардерлар сони: 54
Ўтган йилга нисбатан: минус 5 миллиардер
Умумий бойлиги: 246 млрд доллар
Энг бой резидент: Ма Ҳуатэн (Tencent, 35,3 млрд доллар)

9. Сингапур
Миллиардерлар сони: 46
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 10 миллиардер
Умумий бойлиги: $133,3 млрд
Энг бой резидент: Го Чэн Лян (Nippon Paint, 14,3 миллиард доллар)

10. Деҳли (Ҳиндистон)
Миллиардерлар сони: 37
Ўтган йилга нисбатан: ортиқча 2 миллиардер
Умумий бойлиги: 116,4 млрд доллар
Энг бой резидент: Шив Надар (HCL Technologies, 25,6 млрд доллар)

11. Сан-Франциско (АҚШ)
Миллиардерлар сони: 37
Ўтган йилга нисбатан: минус 7 миллиардер
Умумий бойлиги: 114,2 млрд доллар
Энг бой резидент: Брайан Чески (Airbnb, 9,3 млрд доллар)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид