Жаҳон | 23:57 / 25.04.2023
14836
1 дақиқада ўқилади

Британия Украинага уранли снарядларни топширганини айтди 

Снарядлар Challenger-2 танклари учун мўлжалланган. 

Фото: Gertrud Zach/Public Domain

Буюк Британия Украинага Challenger-2 танклари учун бир неча минг снарядни топширди ва уларнинг баъзиларида бойитилмаган уран бор. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи хабар берди.  

Бу ҳақда у депутатлардан бирининг сўровига жавобан ёзган, жавоб парламент сайтида эълон қилинган. 

«Биз Украинага Challenger-2 учун минглаб снарядларни жўнатдик. Гап зирҳни тешиб ўтувчи уранли снарядлар ҳақида ҳам кетмоқда», деди у. 

Хиппи Украинага етказилган снарядлардан фойдаланилгани ҳақида хавфсизлик нуқтаи назаридан хабар бермаслигини қўшимча қилди. 

Россия томони Лондоннинг бойитилмаган уранли снарядларни Киевга юбориш режаларини бир неча бор танқид қилган. 

Challenger-2 - Британия армиясининг асосий жанговар танки, 1994 йилдан 2009 йилгача ишлаб чиқарилган. Калибри 120 мм, ўқ-дори комплекти 52 дона. Британия ҳарбий саноати ушбу моделдаги 400 дан ортиқ танкни ишлаб чиқарган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид