Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этиляпти
Фото: Kun.uz
Президент “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат давлат ва жамият ҳаётида давлат тилининг нуфузини ошириш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, давлат тилининг замонавий илм-фан тараққиётида тутган ўрни ва ролини ошириш мақсадида қабул қилингани айтилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этиляпти.
Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Ўзбекистон президенти администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.
Ўзбекистон президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон фармонига ўзгартириш киритилади.
Мавзуга оид
07:20 / 24.11.2025
2430 та тил таҳлили грамматик ўхшашлик ва фарқларни кўрсатди
22:05 / 03.10.2025
Тошкентда сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларини сотаётган шахслар ушланди
11:27 / 08.03.2025
Тошкентда хорижий тил билиш сертификатини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
12:02 / 26.07.2024