Медведев: Россия биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланиши мумкин
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев яна ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди, у ушбу қуролни «Россиянинг таянчи» деб атади.

Фото: Yekaterina Shtukina/Sputnik Government/AP/dpa/picture alliance
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев яна бир бор ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди ва «агар давлат мавжудлигига таҳдид соладиган тажовузкорлик кўрсатилса», Россия биринчи бўлиб буни амалга ошириши мумкинлигини айтди. «Сиз Россия ҳеч қачон биринчи бўлиб ядро қуролини қўлламаслигини айтдингиз, аммо бу тўғри эмас», деди у 25 апрель, сешанба куни бўлиб ўтган «Знание.Первые» марафонида сўзлаган нутқида.
Медведев Россия ядровий доктринасининг бандларидан бирига ишора қилди. «Унда очиқ айтилган, агар Россия Федерациясига қарши давлатнинг мавжудлигига таҳдид солувчи бошқа турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовуз амалга оширилса, ядро қуролидан фойдаланиш мумкин. Бу, аслида, ядро қуролидан фойдаланишдир. Бизнинг потенциал оппонентларимиз буни эътибордан четда қолдирмасликлари керак», - деди Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари.
Медведевнинг фикрича, бугунги дунёда Россия учун ядро қуроли «давлат таянчи каби ўзига хос аҳамиятга эга». Унинг фикрича, худди шу сабабдан бошқа давлатлар ҳам ядро қуролига эга бўлишга интилмоқда.
Дмитрий Медведев Россия Федерациясининг Украинага қарши уруши пайтида «Россиянинг мавжудлигига хавф-хатар туғилган тақдирда» ядровий қуролдан фойдаланиш билан бир неча бор таҳдид қилган. Бу баёнотлар Украинани қўллаб-қувватловчи Ғарбда кескин салбий муносабатга сабаб бўлди. Шу билан бирга, НАТО ва Европа Иттифоқи давлатлари бир овоздан Россиянинг қўшни давлатга қарши адолатсиз тажовузкор урушда ғалаба қозонишига йўл қўймасликларини бир неча бор таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик эркак судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади

09:41 / 07.06.2025