13:52 / 25.04.2023
9158

Москва вилоятида қулаб тушган учта дрон топилди

Фото: РИА Новости

Москва вилоятида қулаб тушган учта квадрокоптер камералар ва келиб чиқишини тасдиқловчи белгиларсиз топилди, дея хабар бермоқда ТАСС ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб

Барча дронлар Москва вилоятининг турли ҳудудларида топилган ва «улардан бири Богородск округида портловчи моддалар топилган Украина самолёти типидаги дрон ҳалокатга учраган жойдан унчалик узоқ эмас», дейилади агентлик хабарида.

24 апрель куни Москва вилоятининг Богородский шаҳар округида дрон қулаб тушганди. Дрон Ногинск яқинида қулаган, УУА маҳаллий аҳоли томонидан ўрмондан топилган

Telegram-каналлар маълумотларига кўра, УУА 17 кг портловчи моддалар билан тўлдирилган. Гап Украинада ишлаб чиқарилган UJ-22 Airborne дрони ҳақида кетмоқда. Бундай дроннинг учиш масофаси 800 километргача. 

Илгари бундай дрон Москва вилоятининг Коломенский туманида, Губастово қишлоғи яқинидаги «Газпром» газ компрессор станцияси ҳудудига қулаган эди, деб эслатиб ўтган «Новая газета Европа». 

Top