Ўзбекистон | 11:39 / 25.04.2023
10643
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади 

Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилди. Кейинги кунларда ҳам республикада шундай об-ҳаво сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси айрим тоғли ҳудудларида ва республика жанубида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика барча ҳудудларида ҳароратнинг кўтарилиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13...+15 даражагача, баъзи жойларда +16...+18 даражагача, кундуз кунлари +30...+33 даражагача, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда +35...+37 даражагача кўтарилади, бу апрель ойининг охирги ўн кунлик меъёрий қийматларидан 4-6 даражага юқоридир.

Пойтахтда бугун ва иш ҳафтасининг охиригача ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечаси +12...+14 даража, кундузи +28...+30 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид