Ўзбекистон | 22:06 / 26.04.2023
12099
2 дақиқада ўқилади

Май ойида Ойнинг ноёб тутилиши юз беради 

Жорий йилда биринчи марта Ой ярим сояли тутилади. 

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

2023 йилда Ойнинг ярим сояли тутилиши май ойида юз беради. У апрель ойи охирида бошланган 2023 йилги «тутилишлар» йўлагини ёпади. 

Ойнинг ярим сояли тутилиши - бу Ернинг фақат ташқи сояси Ой дискига тушишини англатади. Яъни, бу тутилиш тўлиқ эмас. Тўлиқ тутилиш учун Қуёш, Ер ва Ой бир чизиқда бўлиши керак. 

2023 йил 5 майдан 6 майга ўтар кечаси Европа, Африка, Осиё ва Австралиянинг аксарият аҳолиси Ойнинг ярим сояли тутилишини кузатиши мумкин бўлади. 

Тутилиш чўққисида Ой четининг қорайганини, яъни дискининг ярим сояда бўлган қисминигина кўриш мумкин бўлади. 

5 май куни Ойнинг катта қисми ярим сояда бўлади, шунинг учун тутилиш чуқур ярим сояли деб аталади. Тутилишнинг ўртасида Ой юзаси одатдаги оқ ўрнига қора ва жигаррангга айланиши мумкин. 

Ой тутилишини яхшироқ кўриш учун об-ҳаво очиқ бўлиши керак, шаҳарларда эса осмонўпар бинолардан узоқда кузатиш керак. 

Кейинги шундай тутилиш 2042 йил сентябрь ойида содир бўлади. 

Ой тутилишининг одамларга алоҳида таъсири борлиги ҳақида илмий далиллар йўқ. Аммо сезгир ва саломатлиги об-ҳавога боғлиқ одамлар бу ҳодисадан таъсирланиши, асаб қўзғалувчанлиги кучайиши, ташвиш ва безовталик ҳисси ёки аксинча, эйфория кузатилиши мумкин. Руҳий неврологик касалликларга чалинган одамлар ўзини яхши ҳис қилмаслиги мумкин. 

Мавзуга оид