Тошкентда энагага ташлаб кетилган 3 ёшли қиз унинг хонадонида вафот этди
Ижтимоий тармоқларда 3 ёшар қизнинг ўлими ҳолати юзасидан видеомурожаат тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Getty Images
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 апрель куни 1996 йилда туғилган Д.У. Сергели тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, синфдоши, 1996 йилда туғилган Ш.Н.га вояга етмаган фарзанди, 2020 йилда туғилган С.У.ни энагалик қилиши учун топширганини, лекин фарзанди унинг хонадонида вафот этганини маълум қилган.
Текширув жараёнида Ш.Н. вояга етмаган С.У. 24 апрель куни ертўлага тушиш зинасидан йиқилганини, лекин ўрнидан туриб яна ўйнаб кетгани сабабли унинг онасига бу ҳақида хабар бермаганини, шифокорларга ҳам С.У.га тиббий ёрдам кўрсатиши учун мурожаат қилмаганини, 25 апрель куни тахминан соат 10:00 ларда С.У. ҳушидан кетиб йиқилганини ва тез тиббий ёрдам ходимлари келгунига қадар вафот этганини маълум қилган.
3 ёшли қизнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (“Хавф остида қолдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи Ш.Н. процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея КХДР билан чегарада ташвиқот радиосини ўчирди
Жаҳон | 20:10
-
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган call-марказ ёпилди
Ўзбекистон | 19:30
-
Янгийўлда юк машинаси велосипедчи болани уриб кетди
Ўзбекистон | 19:10
-
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 18:51
Мавзуга оид

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

10:02 / 10.04.2025
Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди

10:51 / 08.04.2025