Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА компанияси Тошкентда оқова сувларни йиғиш ва тозалаш иншооти қуради
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Abu Dhabi Sewerage Services Company (ADSS) мутасаддилари билан учрашув ўтказилди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умрзоқов меҳмонларни кутиб олиб, ADSS пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш ва шаҳар равнақига ҳисса қўшишга тайёрлигидан хурсанд эканлигини айтди. Биргаликдаги лойиҳа муваффақиятли, самарали ва тез амалга оширилишига ишонч билдирди.
ADSS компаниясининг сотувлар бўйича ижрочи директори Абдулваҳоб ал-Шариф ҳокимлик масъулларига Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманининг «Сурум» МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган оқова сувларни йиғиш ва тозалаш иншоотининг дастлабки лойиҳасини тақдим этиб, уни такомилига етказиш учун баъзи техник ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни биргаликда ҳал этиш лозимлигига эътибор қаратди.
Маълум қилинишича, 2 босқичли лойиҳа суткасига 1, 5 млн метр куб чиқиндиларни тўплаш ҳамда тозалаш имконини беради. «Ўзсувтаъминот» билан биргаликда амалга ошириладиган бу лойиҳа фақатгина тозалаш иншоотини қуришни эмас, балки ҳозирда мавжуд тозалаш иншоотларига йўналтирилган барча марказий қувурларни интеграция ва модернизация қилишни назарда тутади. Бу бўйича намунавий, камчиқим ва амалга оширилиши қисқа вақт талаб этадиган таклифлар тайёрланган. Лойиҳа мукаммал бўлиши учун топографик съёмка, шаҳар аҳолисининг ўсиш прогнози каби қатор маълумотлар керак. Режага кўра, 2024 йилнинг январидан иншоот қурилиши бошланади.
Шавкат Умрзоқов ҳамкорларни қизиқтирган саволларга тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан қисқа муддатда зарур маълумотлар етказиб берилишини билдирди. Бу лойиҳа Тошкент шаҳри учун ниҳоятда долзарб эканлигига эътибор қаратиб, уни имкон даражада тез муддатда, сифатли амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади. Янги Тошкент ҳам шу тизимга уланишини билдириб, ундаги объектлар фойдаланишга топширилгунига қадар инфратузилма тайёр бўлиши муҳимлигини айтиб ўтди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026