Ўзбекистон | 11:35 / 27.04.2023
5328
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда Салар каналига тушиб кетган «Дамас» чиқариб олинди
Тошкент шаҳрида каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 26 апрель куни соат 20:00 да «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчасидан оқиб ўтувчи Салар каналига тушиб кетган.
Шу сабабли, уни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига мурожаат қилинган.
Хабарга кўра, ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.
Ҳодиса натижасида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
09:44 / 27.05.2024
Олмалиқда «Дамас» каналга тушиб кетди
11:01 / 11.05.2024
Шаҳрисабзда Дамас 1-синф ўқувчисини босиб кетди
20:29 / 21.04.2024