Японларга хос — юк машина ортида яратилган кўчма мини боғлар (фотожамланма)
Ақл бовар қилмас нарсаларни японлар ўйлаб топиши одатга айланиб боряпти. Технодунёда олдинлаб кетган японлар табиатни ҳам унутиб қўйгани йўқ. Жумладан, японлар кичик юк машиналар ортида ўзгача яшилликни яратиб, энг яхши кичик кўчма боғлар кимга тегишли эканини аниқлаш учун танловда беллашишни ҳам бошлаб юборган.
Kei Truck ёки Kei Tora — ушбу кичик ҳажмли юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаси Японияда ишлаб чиқарилади. Осиёнинг кўплаб давлатларида ҳам кенг тарқалган. Одатда ундан юк ташишда фойдаланишади. Унинг асосий устунлиги — енгил ҳамда мобиллигида. У тор кўчаларда ҳам бемалол манёврларни амалга ошира олади.
Япония ландшафт дизайнерлари федерацияси ҳар йили танлов ўтказади. Унга кўра, иштирокчилар энг яхши кўчма боғларни яратиш борасида беллашади. Ҳакамлар эса ландшафтчи автодизайнерлар томонидан яратилган энг яхши мобил боғни аниқлайди.
Қуйидаги суратлар орқали кўчма боғларнинг гўзаллигига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.
Мавзуга оид
00:06
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
11:04 / 19.11.2024
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
21:47 / 17.11.2024