Парагвайда ҳукмрон партия номзоди президент этиб сайланди
Парагвайнинг амалдаги президенти Марио Абдо Бенитес "Колорадо" консерватив партиясидан номзод Сантяго Пеняни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

Сантяго Пеня (марказда) / Фото: Reuters
Жаҳон агентликларининг 1 май, душанба куни эрталабки маълумотларига кўра, Парагвайда ҳукмрон консерватив "Колорадо" партиясидан номзод, 44 ёшли иқтисодчи Сантяго Пеня президентлик сайловларида ғалаба қозонди.
Сайлов бюллетенларининг 96 фоизини санаб чиқишнинг дастлабки расмий натижаларига кўра, Пеняни овоз берган сайловчилар 42,8 фоизи қўллаб-қувватлаган. Унинг марказий сўл лагердаги рақиби Эфраин Алегрени - 27,5 фоиз.
Амалдаги давлат раҳбари Марио Абдо Бенитес аллақачон Пеняни табриклаб, уни “сайланган президент” деб атади. Президент Парагвайнинг сиёсий тизимида марказий рол ўйнайди, айни пайтда ҳукумат бошлиғи ҳисобланади.
"Колорадо" консерватив партияси 30 апрел куни бўлиб ўтган овоз беришда Жанубий Америка мамлакати парламентига ва департаментлар губернаторларига сайловларда ҳам жуда кучли натижаларга эришди.
Парагвай Тайван билан расмий дипломатик алоқаларни давом эттираётган 13 давлатдан биридир. Тайван биринчилардан бўлиб Пеняни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Сантяго Пеня 15 август куни Парагвай президенти лавозимига киришиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар

22:49 / 11.02.2025
Руминия президенти вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

14:12 / 26.01.2025
250 йилдан буён ўзгармай келаётган сиёсат ва қонун устуворлиги – АҚШ қандай қилиб қудратли давлатга айланди?

20:03 / 30.12.2024