Жиззахда бандлик бош бошқармаси мансабдори ушланди
У қалбаки сертификатни 1,1 млн сўмга сотмоқчи бўлган.
Жиззах вилояти бандлик бош бошқармаси мансабдори қалбаки сертификатни 1 миллион 100 минг сўмга сотаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ хабар берди.
Хабарда унинг 1989 йилда Фориш туманида туғилгани, Шароф Рашидов туманида жойлашган «Олмачи» маҳалласида яшаётгани айтилган. Унинг исми-шарифи ва эгаллаб турган лавозими ошкор қилинмаган.
Ушбу мансабдор шахс бир аёлнинг укасига касб бўйича мутахассисликка эгалик тўғрисида сертификат ясаб, сотишини таклиф этган. Аёл бу ҳақда ҳуқуқ тартибот идорасига хабар берган.
ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс ўзи меҳнат қилаётган ташкилот олдида қалбаки сертификатни 1 миллион 100 минг сўмга сотаётган вақтда ушланган.
Тадбир давомида унинг хонаси кўздан кечирилганда 117 дона ёзилмаган ҳамда 25 дона муҳр босилган сертификат бланклари, 8 дона тижорат банки сертификати, 2 дона фахрий ёрлиқ, 2 дона компьютер, принтер ва флэшкарта ҳамда 1 дона қалбаки муҳр ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми ҳамда 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024