09:03 / 02.05.2023
5857

Ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 24 ойгача узайтирилмоқда

Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 24 ойга узайтирилиши кўзда тутилган.

Фото: Kun.uz

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ҳолларда узоқ вақт давомида чет элда бўлган ёки турли сабабларга кўра пенсия пулини олмаган пенсионерларга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пулини олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланиб келинган.

Мазкур тартиб амалиётга жорий этилиши натижасида, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб йилига 2,5 минг нафарга яқин пенсионерларга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин улар томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пулларини мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўлаб бериш имконияти яратилади.

Маълумот учун, президентнинг 2023 йил 28 февралдаги тегишли фармонига асосан мазкур тартиб 2024 йил 1 январдан бошлаб амалга татбиқ этилади.

Top