13:18 / 03.05.2023
11362

Ўзбекистонда март ойида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони маълум қилинди

Март ойида 447 та Onix автомобили ишлаб чиқарилган.

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг март ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони тўғрисида маълумот берди.

Агентлик хабарига кўра, 2023 йилнинг март ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган — 10 101 дона.

Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўриниш олди:  

— Damas - 7 419 дона;
— Lacetti-Gentra - 5 968 дона;
— Nexia T-250 - 1 376 дона;
— Tracker - 573 дона;
— Onix - 447 дона;
— махсус енгил автомобиллар - 2 454 дона.

Top