Туркиядаги парламент саммитида украиналиклар ва руслар жанжаллашди
Можарога Туркия парламенти қўриқчилари аралашиб, жанжалкашларни ажратди.

Фото: Anadolu Agency
Анқарада Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (PABSEC) йиғилишида Украина ва Россия делегацияси аъзолари ўртасида можаро келиб чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Россия Давлат Думаси депутати Олга Тимофеева нутқи давомида Украина делегацияси аъзолари унинг орқасида ўз байроғини кўтаришга уриниб, аксилроссия шиорлар айтишни бошлаган.
Россия делегацияси аъзолари украиналикларни тўхтатмоқчи бўлганида жанжал келиб чиққан. Ассамблеяга раислик қилган Туркия парламенти спикери Мустафо Шентўп можарога аралашиб, йиғилиш иштирокчиларини тинчлантирган.
Тадбирдан кейинчалик украиналиклар ва россияликлар ўртасида янги, янада шиддатли жанжал чиққан. Россия делегатларидан бири украиналик депутатнинг қўлидан Украина байроғини тортиб олган. Бунга жавобан, украиналик депутат унинг юзига мушт туширишга уринган. Можарога Туркия парламенти қўриқчилари аралашиб, жанжалкашларни ажратган.
Қора денгиз иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси (PABSEC) 1993 йилда ташкил этилган парламентлараро ташкилотдир.
Ушбу платформада Қора денгиз минтақасининг 13 давлати парламентлар даражасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Ташкилот Истанбулда жойлашган, бироқ унинг мажлислари навбатма-навбат иштирокчи давлатлар пойтахтида ўтказилади. Шу билан бирга, бир-бири билан урушаётган иштирокчи давлатлар (Украина-Россия, Арманистон-Озарбойжон) ўзига душман пойтахтида ўтказиладиган саммитларни бойкот қилмоқда.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
Мавзуга оид

21:39 / 08.06.2025
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский

18:53 / 07.06.2025
«Вагнер» таркибига ёлланган ўзбекистонлик судланди

13:16 / 07.06.2025
Зеленский: «Ким Россияга босим ўтказмаса, у шерикдир»

10:22 / 07.06.2025