Ўзбекистон | 18:24 / 06.05.2023
12392
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раиси ўринбосари транспорт вазирига ўринбосар этиб тайинланди 

Фото: Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 5 майдаги қарори билан Илҳом Абдуғаффоров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Илҳом Абдуғаффоров 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2000 йилда ЎзР ФА Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган, техника фанлар номзоди. Мутахассислиги - амалий математика.

У 2019 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг 3 нафар ўринбосари бор. Шу билан бирга, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими шу кунга қадар вакант эди. 

Мавзуга оид