6 ойда 12 мингдан ортиқ ҳайдовчи маст ҳолатда транспортни бошқаргани учун жазога тортилди
12 867 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 342 109 нафар шахсга нисбатан 285 651 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд хабар бермоқда.
222 101 нафар шахсга нисбатан жарима, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш, муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш каби маъмурий жазолар қўлланди.
Ярашилганлиги муносабати билан 39 935 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини майда безорилик, автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳақорат қилиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 18 403 нафар шахсга нисбатан 17 982 та иш кўриб тамомланган. Шундан 11 568 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.
Шу билан бирга, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича 14 556 нафар шахсга нисбатан 14 427 та иш кўриб тамомланган. Шундан 12 867 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва маъмурий қамоққа олиш каби маъмурий жазолар қўлланди.
Апелляция тартибида 5 417 нафар шахсга нисбатан 4 448 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 1 446 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 500 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Кассация тартибида 2 394 нафар шахсга нисбатан 2 183 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 786 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 611 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 935 нафар шахсга нисбатан 852 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 187 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 226 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
15:05 / 18.01.2025
Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда транспорт воситалари ишлаб чиқарилади
08:20 / 18.01.2025
Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди
20:40 / 11.01.2025
Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
16:10 / 21.12.2024