Ўзбекистон | 21:03 / 08.05.2023
11962
2 дақиқада ўқилади

Гумондорни қамоққа олишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади

Бу тартиб қачондан кучга кириши маълум эмас, тегишли таклифлар 1 августгача ишлаб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, адвокатларга айрим қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар бериляпти. Юриспруденция йўналишида ўқиётган битирувчи курс талабалари адвокат ёрдамчиси бўлиб ишлаши мумкин.

Очиқ манбалардан олинган сурат

Ўзбекистонда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахсни ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Президент фармони билан масъулларга 2023 йил 1 августгача бу борада асослантирилган таклифларни киритиш топширилди.

Янги конституцияни рўёбга чиқаришга қаратилган ҳужжатда адвокатура бўйича бир нечта вазифалар белгиланган.

Жиноят процессида ҳимоячининг мақомини кучайтириш мақсадида, унга қуйидаги қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилмоқда:

  • суриштирув ва дастлабки терговда ҳимоячи томонидан исталган вақтда жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш;
  • кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) учун судга тўғридан тўғри илтимоснома киритиш;
  • терговга қадар текширув ўтказилаётган шахсларга малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида терговга қадар текширув жараёнида ҳимоячи мақомида иштирок этиш;
  • иш бўйича шартнома асосида суд экспертизалари ўтказилишини ва зарур билимга эга мутахассислар жалб қилинишини ташкиллаштириш;
  • жиноят иши бўйича маълумотларга эга шахсларни сўровдан ўтказишда уларнинг розилиги билан махсус техника воситаларидан фойдаланиш.

Адвокатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ОТМларнинг юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади.

Икки ой муддатда ҳимоячининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришни, адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб бориш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини масъуллар администрацияга киритиши керак.

Бир ой ичида, ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти