Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада янги хавфсизлик концепцияси ишлаб чиқилмоқда
Украинада мутлақо янги хавфсизлик концепцияси ишлаб чиқилмоқда, деди президент Володимир Зеленский ўзининг кундалик видеомурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, қонунчилик даражасидаги мазкур концепция мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг барча масалаларига ҳар томонлама жавоб беради.
"Чегарани қўриқлашдан тортиб, мактаблар фаолияти учун янги хавфсизлик шароитларигача, иқтисодиёт хавфсизлигининг инфратузилмавий асосларидан тортиб, халқимизга дунёнинг энг илғор давлатлари эга бўлган ҳимоя турини кафолатлашнинг реал имкониятигача", деди Зеленский.
Украина раҳбари 8 май куни Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба куни муносабати билан нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, "эски ёвузлик" қайтди, Россия уни худди нацистлар каби бир мақсадда – қуллик ва қирғинни кўзлаган ҳолда қайтарди. Аммо улар муваффақиятга эриша олмайди, деб ишонтирди Зеленский.
"Биз давлатимизга мафкуравий таъсирларсиз, соф тарихни қайтаряпмиз. Айнан 8 май куни дунё халқларининг аксарияти фашистлар устидан қозонилган ғалабанинг буюклигини эслайди. Бугун мен тегишли фармонни имзоладим ва ҳар йили, эртадан бошлаб, 9 май куни тарихий бирлигимизни нишонлаймиз – нацизмни йўқ қилган ва рашизмни енгадиган барча европаликларнинг бирлигини нишонлаймиз", деди Украина президенти.