Ўзбекистон | 16:21 / 09.05.2023
9205
2 дақиқада ўқилади

Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари аниқланди

Республикамизда учинчи бор ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали бу йил Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 3 кун давомида бўлиб ўтди. Фестиваль якунида дунёнинг турли давлатларидан келган этник йўналиш ижрочилари орасидан энг саралари ва ғолиблар аниқланди.

Натижаларга кўра:

-        1-ўринга Сариев Гарягди (Туркманистон), Саламат Аяпов (Ўзбекистон Республикаси - Қорақалпоғистон), Сандан Арес (Россия), Рисбай Исаков (Қирғизистон);

-        2-ўринга Расулбек Абдурахмонов (Ўзбекистон), Нугзар Кавтарадзе (Грузия), Сарвар Сабри Камал (Ҳиндистон), Ярослав Дмитров Христов (Болгария);

-        3-ўринга Дилмурод Гулмуродов (Ўзбекистон), Серик Жақсиқулов (Ўзбекистон), Эрдане Ват Есун (Монголия), Шин Жа Сун (Корея) муносиб деб топилди.

Фестиваль гранд-присини эса ўзбекистонлик Илҳом Норов қўлга киритди.

Ютуқлар:

-        1-ўриннинг ҳар бирига 2500 АҚШ долларидан;

-        2-ўриннинг ҳар бирига 1750 АҚШ долларидан;

-        3-ўриннинг ҳар бирига 1250 АҚШ долларидан тақсимланди.

Гранд-при совриндори эса 7000 АҚШ доллари пул мукофотига эга бўлди. 

Мавзуга оид