Жамият | 21:53 / 05.04.2019
13161
1 дақиқада ўқилади

Бахшиёна «Титаник» ёхуд финляндиялик чанқовуз устаси. Термиздаги халқаро фестивалда нималар учрайди?  

Термизда ўтаётган биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалида иштирок этиш учун Финляндиядан етиб келган машҳур жаз куйчиси Тапани Варис чанқовуз чалиб, кўпчиликни ҳайрон қолдирди. 

Тапани Варис

Термиз шаҳри марказида жойлашган хиёбон ҳудудида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган санъаткор, халқ оғзаки ижоди ижрочилари, ҳунарманд ва ташкилий қўмита аъзолари фестивалга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. 

Вилоят павильонлари оралаб ўзбекистонлик бахшиларнинг Ҳолливуднинг машҳур «Титаник» фильми учун тайёрланган қўшиқни бахшиёна қўшиққа айлантириб, дўмбира чертаётгани ҳам кўпчиликни қизиқтирди. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Маълумот учун, фестивалнинг асосий кунлари 6 апрелдан бошланади. Унинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда.

Мавзуга оид