Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга борди
Фото: Reuters
Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
"Киевга қайтиш жуда ёқимли. У ерда биз қадрлайдиган қадриятлар ҳар куни ҳимоя қилинади. Шунинг учун бу Европа кунини нишонлаш учун муносиб жой", - деб хабар берди фон дер Ляйен ўзининг Twitter саҳифасида.
Урсула фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади.
Ташриф Европа Иттифоқи ва Украина ўртасидаги муносабатларнинг барча жабҳаларига, жумладан, унинг ЕИга кириш жараёнига бағишланади. Хавфсизлик нуқтайи назаридан Брюссел фон дер Ляйеннинг сафари, шунингдек, Украинага аввалги ташрифлари тафсилотларини ошкор этмаяпти.
Аввалроқ Брюссел Киевнинг 9 майни Украинада Европа куни сифатида белгилаш ҳақидаги қарорини олқишлаганди.
Мавзуга оид
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
11:21 / 28.02.2026
Еврокомиссия ЕИ—Меркосур келишувини вақтинча қўллайди
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
10:56 / 21.02.2026