Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда аёл бошқа бир аёл томонидан «самосуд» қилинди
Эри билан ажрашган аёл у уйланган бошқа аёлни уриб, яланғоч ҳолида видеога олган ва тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Нишон тумани Абдулла Қодирий қишлоғида бир аёл иккинчи аёлни самосуд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарларда айтилишича, фуқаролардан бири хотини билан ажрашган ва бошқа аёлга уйланган. Кўп ўтмай фуқаронинг собиқ хотини иккинчи хотинининг олдига бориб жанжал қилган. Сўнг аёлни уриб, уни яланғоч қилиб видеога олган ва тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026