Ўзбекистон | 13:46 / 13.05.2023
29878
4 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Синоптиклар 15-17 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 15-16 майда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзан 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража, 16 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +17...+22 даража, 17 майда кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 майда баъзан 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +32...+37 даража, 16 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +17...+22 даража, 17 майда кечаси +12...+17 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди, 17 майда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзан 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +30...+35 даража, 16 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража, 17 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди, 17 майда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Қашқадарё вилоятининг баъзи жойларида кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзан 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +32...+37 даража, 16 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +27...+32 даража, 17 майда кечаси +17...+22 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, , 15-16 майда ёғингарчилик кутилмайди, 17 майда баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзан 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +30...+35 даража, 16 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража, 17 майда кечаси +13...+18 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 15 майда +18...+23 даража, 16-17 майда +14...+19 даража бўлади.

Мавзуга оид