Ўзбекистонда иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 18-20 май кунлари пойтахтда Ўзбекистон иккинчи халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади.
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, форум доирасида «Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2023» 25-юбилей халқаро кўргазмаси, «Энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan- 2023» 16-халқаро кўргазмаси, «Яшил энергетика технологиялари – GETCA 2023» ихтисослаштирилган бўлими ва 3-Халқаро Ўзбекистон энергетика анжумани ўтказилади.
Форум Ўзбекистон ҳукумати ва Энергетика вазирлиги кўмагида Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкорлари – CA Eurasia Group ва Congresses of Central Asia – CCA томонидан ташкил этилмоқда
Тадбирлар доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Кўргазма стендларида замонавий асбоб-ускуналар, саноат материаллари, хомашё ва хизматлар, жумладан, локализацияга мўлжалланган намуналар намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
-
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:06 / 02.06.2025
-
Россиялик олимлар чигирткалардан нон ёпишни тавсия қилди
Жаҳон | 22:49 / 02.06.2025
Мавзуга оид

11:45 / 29.05.2025
17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

09:10 / 24.04.2025