Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШдан экстрадиция қилинди
АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси ходимлари кузатувида ушбу шахс Тошкентга олиб келиниб, Интерпол ходимларига топширилди.
Ўзбекистон Интерполининг Миллий марказий бюроси кўмагида қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШда қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу шахс Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ўта йирик миқдордаги фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда.
Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимлари ва АҚШнинг ваколатли органлари ўртасида ўтказилган музокаралар, қўшма тезкор ҳаракатлар ҳамда ўзаро маълумотлар алмашиш натижасида, Америка томони билан ҳамкорликда қидирув эълон қилинган шахсни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.
АҚШнинг Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходимлари кузатувида гумонланувчи Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортга келтирилган ва кейинчалик жавобгарликка тортиш мақсадида бюро ходимларига топширилган.
Аввалроқ халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026