Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашув ўтказди
Мулоқотда гендер тенглигини таъминлаш, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш каби масалаларга эътибор қаратилган.

12 май куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори в.б. Рита Консуэло Фатима Видал Брюсни қабул қилди. Учрашувда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенглигини таъминлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалалари муҳокама қилинган.

Сенат раиси Ўзбекистон БМТ ва унинг мамлакатда фаолият юритаётган ихтисослашган агентликлари ҳамда муассасалари билан конструктив ва ишончли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, айниқса сиёсий мулоқот фаоллашганини таъкидлаб ўтган. Шу муносабат билан БМТ тажрибасидан келиб чиққан ҳолда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, хотин-қизларнинг фаоллигини кучайтириш, шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлаш муҳим эканлигини алоҳида қайд этган.

Ўз навбатида, Рита Консуэло Видал Брюс Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаган. Шунингдек, у БМТ Ўзбекистон учун манфаатли бўлган йўналишлар бўйича кўмак кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026