Жамият | 12:59 / 14.05.2023
22465
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда «Жигули» портлади

Машинада аввалига ёнғин содир бўлган. Сўнг унга ўрнатилган газ баллони портлаган.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида «Жигули» машинаси портлаб кетган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 13 май куни тунда содир бўлган.

Чироқчи тумани "Чоштепа" МФЙ Сайид обод кўчасида «Жигули» машинаси ёнаётгани ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Зудлик билан ҳодиса жойига 1 та ёнғин қутқарув экипажи етиб бориб оловни ўчирган. Бироқ унгача машина ёниб бўлган ва ундаги газ баллони портлаган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Мавзуга оид