Тўқаев 70 ёшини нишонлашдан бош тортди
Қозоғистон президенти оиласида бундай анъана йўқлиги айтилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 70 йиллиги муносабати билан ҳеч қандай байрам тадбирлари ўтказиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.
Унга кўра, давлат раҳбари 17 майни одатдагидек ўтказади.
«Бу президентнинг принципиал позицияси. Шу куни унинг Хитойга давлат ташрифи бошланади. Қозоғистонда туғилган кун муносабати билан ёки Хитойга ташриф доирасида ҳеч қандай тадбир бўлмайди», деди Желдибай.
Қосим-Жўмарт Тўқаев 1953 йил 17 майда Олма-ота шаҳрида туғилган.
Тўқаев бу кунни нишонлашни ёқтирмайди, деган эди аввалроқ унинг матбуот котиби Берик Уали. Президент оиласида бундай анъана йўқ, фарзандларининг ҳам, ота-оналарнинг ҳам туғилган кунини нишонлаш одат тусига кирмаган.
Мавзуга оид
16:18 / 02.09.2024
Қозоғистон президенти мамлакат халқига мурожаатнома йўллади
17:28 / 15.08.2024
Қозоғистонда президент ва Олимпиада совриндорлари учрашуви бошқа санага қолдирилди
17:34 / 10.08.2024
Марказий Осиё ягона иттифоқ томон бурилди – Остонадаги тадбирлар тафсилотлари
18:57 / 09.08.2024