Жаҳон | 15:02 / 15.05.2023
13119
2 дақиқада ўқилади

WP: Пригожин Украина "ГУР"га Россия қўшинлари позициясини ошкор қилмоқчи бўлган

Пригожин Украина разведкасига, агар Бахмут Украина Қуролли кучлари томонидан ташлаб кетилса, Россия қўшинлари жойлашуви ҳақидаги маълумотларни беришини таклиф қилган, деб хабар беради The Washington Post.

Видеодан кадр

Январ ойи охирида "Вагнер" ХҲК эгаси Евгений Пригожин, агар Украина Қуролли кучлари Бахмутдан чекинса, Украинага Россия қўшинларининг жойлашуви ҳақида маълумот беришини айтган. Бу ҳақда 14 май, якшанба куни Американинг The Washington Post газетаси яқинда Discord чатида сиздирилган Пентагон махфий ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Айтилишича, Пригожин бу таклифни Украина Бош разведка бошқармаси вакилларига топширган, у гўёки уруш пайтида улар билан махфий алоқада бўлган. Сизиб чиққан ҳужжатларда ХҲК эгаси Россиянинг айнан қайси позицияларини ошкор қилишни таклиф этгани аниқ кўрсатилмаган.

Украиналик икки расмий The Washington Post нашрига Пригожин Украина "ГУР" билан бир неча бор гаплашганини тасдиқлади. Расмийлардан бири айтишича, рус ёлланма аскарлари бошлиғи гўёки Бахмут бўйича бир неча бор таклифлар қилган, аммо Киев бу таклифларни ишончсиз деб ҳисоблагани учун рад этган. Газетанинг Вашингтондаги манбаси ҳам Пригожиннинг ниятини шубҳа остига олди.

Украина президенти Володимир Зеленский The Washington Post  газетасига берган интервюсида Украина томонининг ХҲК билан алоқаларини тасдиқламади. “Бу ҳарбий разведкага тегишли”, - деди у. Аввалроқ газета Зеленский билан бўлган интервюдан Украина разведкасининг Пригожин билан тахминий алоқалари ҳақида савол берилган парчани олиб ташлаган эди. Бироқ, Пригожиннинг январ ойидаги таклифи ҳақида материал нашр этилгандан сўнг, бу парча тикланди.

Мавзуга оид