Ўзбекистон | 21:00 / 17.05.2023
11403
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпингнинг таклифига биноан 17 май куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиан шаҳрида ХХР Раиси Си Жинпинг билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Мавзуга оид