Ўзбекистон | 10:42 / 17.05.2023
8827
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум бўлди

Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 38,7 млн йўловчи ташилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 млн нафарга кўп.

2023 йил январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 430,1 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,3 фоизга кўп.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид