Украина: Россиянинг урушдаги йўқотишлари 200 минг кишидан ошди
Украина Қуролли кучлари бош штаби Россиянинг Украинага бостириб кирган пайтидан ҳозирга қадар Россия Федерациясининг йўқотишлари 200 минг кишидан ошганини даъво қилмоқда.
Украина қўмондонлигининг эрталабки хабарига кўра, ўтган кун давомида 610 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган ва шу тариқа ўлган россияликларнинг умумий сони 200 590 кишини ташкил қилган.
Журналистлар, 5 май ҳолатига кўра, очиқ маълумотларга кўра, 22 055 рус аскарининг ўлимини тасдиқладилар - ҳисоб-китоблар оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар, қабрлар фотосуратлари, расмийлар ва қурбонларнинг қариндошлари ахбороти асосида амалга оширилди.
"Медиазона" ва BBC'дан бўлган тадқиқот муаллифларининг фикрича, ҳақиқий қурбонлар сони камида икки баравар кўп бўлиши мумкин.
Яраланганлар ва бедарак йўқолганларни ҳисобга олган ҳолда, Россиянинг ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотишлари сони камида 203,3 минг кишини ташкил қилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024
Россияга ўқиш мақсадида рекорд даражада КХДР фуқаролари кириб келди
13:14 / 09.11.2024