Ўзбекистон | 10:18 / 18.05.2023
5691
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар  кенгашининг 32-Йиллик йиғилиши доирасида ЕТТБ ва ACWA Power (Саудия Арабистони) компанияси ўртасида Нукус шаҳрида шамол электр станциясини қуриш бўйича кредит шартномаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Ҳужжатга кўра, банкнинг ACWA Power Wind Karatau компаниясига кредити ҳажми 19 миллион долларни, Қорақалпоғистондаги электр станциясининг қуввати эса 100 МВтни ташкил этади.

Бу ЕТТБ дастури доирасида Ўзбекистонга умумий қуввати 2000 МВт бўлган шамол энергетикаси қувватларини яратишда ёрдам берадиган биринчи лойиҳа бўлади.

Умуман олганда, мамлакатда ЕТТБ томонидан молиялаштириладиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қуввати 2700 МВтгача оширилади.

Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён ЕТТБ иқтисодиётнинг турли тармоқларида 3,4 миллиард евродан ортиқ 100 та лойиҳа ва дастурни молиялаштиришни маъқуллаган (893 миллион евролик 7 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда). Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ЕТТБ сармояларини энг кўп олувчи давлат ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид