Ўзбекистон | 13:45 / 19.05.2023
57073
5 дақиқада ўқилади

Тошкент Кимё халқаро университетига 2023/2024 ўқув йили учун қабул бошланди

Тошкент Кимё халқаро университетида 2023/2024 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланиши муносабати билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Университет ўз ичига 5та таълим мактабини олган бўлиб улар 28та йўналишдан ташкил топган ва сиз кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим йўналишларида:

- Ўзбек

- Инглиз

- Рус тилларида таълим олиш имкониятига эга бўласиз.

Шу муносабат билан Тошкент Кимё халқаро университетида абитуриент ва уларнинг ота-оналари учун, очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Очиқ эшиклар кунида қабул комиссияси аъзолари томонидан университетда мавжуд йўналишлар ва қизиқтирган саволларга жавоб бериш билан бирга университет ўқув бинолари ва лабораториялари бўйлаб саёҳат уюштирилди. Ундан ташқари, Ранг-тасвир ва Робототехника йўналишлари бўйича талабалар томонидан мастер класслар ташкил қилинди. Таржимашунослик ва Корейс филологияси йўналиши талабалари томонидан Хитой маданиятига оид саҳна кўринишлари тақдимоти ўтказилди.

“Бугун университетимизда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтмоқда. Тадбирда университетимизда мавжуд бўлган, 5та таълим мактабларимизга кирувчи жами 28та йўналиш ҳақида абитуриентларга маълумотлар бердик.

Ташриф буюрганлар орасида тиббиёт мактабига кирувчи, даволаш иши ва стомотология йўналишларига қизиқувчилар абитуриентлар сонининг кўплиги бизни қувонтирди. Биз уларга имтиҳон жараёнидан бошлаб, то ўқишни тамомлаганларидан сўнг қаерда иш фаолиятларини олиб боришлари мумкинлигигача бўлган жараёнлар ҳақида батафсил маълумот бердик”, - деди даволаш иши йўналиши раҳбари Жобир Аҳмедов.

Тошкент Кимё халқаро университети дастлабки тўрт йил давомида “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника Институти” бренди остида фаолият юритди. Қисқа вақт ичида таълим йўналишлари сони 28тага етди, институт ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими халқаро сертификатига эга бўлди, шунингдек, 9та таълим дастури бўйича халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Шу билан бирга илк ташкил қилинган гуманитар ва иқтисодий йўналишлар Олий таълим сифатини кафолатлаш Европа регистрининг (EQAR) маълумотлар базасига киритилди. Яқин йилларда техник йўналишларни EUR-ACE (European Accredited Engineer) маълумотлар базасига киритиш ва барча таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш асосий стратегик вазифа қилиб белгилаб олинди.

Ҳозирга келиб ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари тармоғи кенгайди. Илк йилларда Жанубий Корея Республикасининг Ёджу техника институти асосий ҳамкор бўлган бўлса, айни дамда турли мамлакатлардаги ҳамкор университетлар сони 50дан ортди ва шулардан Ханянг, Гачон, Ханкёнг каби университетлар билан яқин таълим алоқаларига эга бўлдик. Шулар қаторига Чосун, Чонжу, Даегу (Корея Республикаси), Рузвелт университети (АҚШ), NILE ва Старклайд университетлари (Буюк Британия), Рига техника университети, Туриба университети ва Болтиқ халқаро академияси (Латвия Республикаси), Берлин техника Университети ва Халқаро амалий фанлар университети (Германия), Йилдиз техника университети ва Истанбул Айдин университети (Туркия) ва бошқа кўплаб университетлар киради.

Ҳамкор университетлар ва халқаро аккредитация комиссия экспертларининг бир қатор таклифларини инобатга олиб, институт мақомини халқаро университет даражасига кўтариш мақсадида ребрендинг ўтказишга қарор қилинди. 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасаси “Кимё Тошкент халқаро университети” номини олди.

Тошкент Кимё халқаро университети таълим, фан ва техника соҳаларидаги сўнгги ютуқларни ҳисобга олган ҳолда ривожланган давлатлар, жумладан, Корея ва Европа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кредит-модул тизимига асосланган таълим дастурларини амалга оширишда давом этмоқда.

Университетда назарий билимларни чуқур тайёрлаш билан бирга талабаларнинг амалий кўникмаларини шакллантириш, мантиқий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан академик ва амалий алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, университетда “2+2”, “3+1”, “2+1+1” ва “2+2+1” алмашинув таълим дастурларини тақдим этиш орқали замонавий билимларни олиш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, ҳамкор университетлар билан академик мобиллик дастурлари ҳам мавжуд. Бундан ташқари, университет инфратузилмаси ва моддий-техник базасини яхшилаш ва ўқув жараёнига халқаро етакчи олимлар, ўқитувчилар ва амалиётчиларни жалб этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид