08:41 / 19.05.2023
15344

Володимир Зеленский: "Россия Қримни ўғирлай олмайди"

“Россия нима қилса ҳам, уни мағлубият кутяпти”, деди Украина раҳбари Қрим татарлари депортация қилинганининг 79 йиллиги муносабати билан. "У Қримни ҳам, давлатимизнинг бошқа қисмини ҳам ўғирлай олмайди", деб ваъда берди Зеленский.

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Володимир Зеленский Россия Украинага қарши урушда мағлубиятга учрашига ва ўз мамлакатидан ҳеч қандай ҳудудни тортиб ололмаслигига ишонч билдирмоқда. "Россия нима қилса ҳам, унинг тажовузкорлиги мағлуб бўлади. У на Қримни, на давлатимизнинг бошқа қисмини ўғирлай олмайди. Бу сизлар билан бизнинг уйимиз", - деди Зеленский 18 май, пайшанба куни Қрим татарлари депортациясининг 79 йиллигига бағишланган қрим-татар мажлиси вакиллари билан учрашувда.

Давлат раҳбари бугун Украинада 79 йил муқаддам геноцид жинояти содир этилган Қрим-татар халқи депортацияси қурбонлари хотирасини ҳурмат қилишини таъкидлади. "Юз минглаб одамлар бегона юртга ҳайдаб юборилди. Бутун бир халқ ўз уйидан маҳрум бўлди ва Қримда бу ҳақда гапирган ҳамма нарсани йўқ қилишга ҳаракат қилишди", - деди Володимир Зеленский.

Украина президентининг сўзларига кўра, 18 май нафақат мотам куни, балки Қрим-татар халқининг ҳуқуқларини тиклаш ва ўз уйига қайтиш мақсадида бирлашиш кунидир. “Биз умумий тарихимизга бутун халқимиз учун уйга ишончли йўл очадиган ва бутун юртимиз озодлигининг таянчи бўладиган умумий ғалабамиз кунини қўшиш учун ҳамма нарсани қиламиз”, — деди Володимир Зеленский.

Ўз навбатида, Қрим-татар халқи мажлиси раиси Рефат Чубаров шундай деди: “Россия-Украина урушининг тугаши нафақат давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш, балки биз ҳозир бошдан кечираётган нарсалар такрорланмаслиги механизмини яратишдир".

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top