Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 4 ойда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони маълум қилинди
4 ойда 27 739 та Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.
Фото: UzAuto Motors
Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг январь-апрель ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 4 ойда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони қуйидагича:
— Cobalt - 27 739 дона;
— Lacetti-Gentra - 20 673 дона;
— Damas - 19 052 дона;
— Tracker - 3 618 дона;
— Onix - 3 104 дона;
— Nexia T-250 - 1 985 дона;
— махсус енгил автомобиллар - 7 194 дона.
Аввалроқ Статистика агентлиги автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг март ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони тўғрисида маълумот берганди.
Агентлик хабарига кўра, 2023 йилнинг март ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган — 10 101 дона.
Мавзуга оид
15:22 / 13.12.2025
Тошкентда “автомойка”да қолдирилган Malibu олиб қочилди
13:23 / 09.12.2025
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар бир йилда 415 мингтага кўпайди
09:55 / 09.12.2025
Автомобилларга техник хизмат нархи сезиларли ошди
07:52 / 09.12.2025