Жаҳон | 11:19 / 22.05.2023
4460
2 дақиқада ўқилади

ЕИ нақд пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этишга мажбур қилади

Ноҳукумат ташкилотлардан Европа Иттифоқидан ташқаридан молиялаштириш ҳақидаги маълумотни ошкор қилишни талаб қилувчи қонун лойиҳаси июн ойида тақдим этилади, деб ёзади Welt am Sonntag.

Фото: picture-alliance/AP Photo/F. Seco

Европа Комиссияси (ЕК) Европа Иттифоқи мамлакатларидаги нодавлат ташкилотлар ва бошқа институтларни ҳамжамиятдан ташқаридан олинадиган ҳар қандай молиялаштириш ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбурламоқчи, деб ёзади Германиянинг Welt am Sonntag (WamS) газетаси 21 май, якшанба куни.

Нашрнинг ёзишича, тегишли қонун лойиҳаси ЕКнинг июн ойида тақдим этилиши режалаштирилган “Демократияни ҳимоя қилиш” деб номланган ҳужжатлар тўпламига киритилган.

Ҳужжат нодавлат нотижорат ташкилотлар, бизнес уюшмалари, PR-агентликлар ва хусусий телерадиокомпаниялар каби ташкилотлар Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар томонидан молиялаштириладими ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларга эга миллий реестрни яратишни назарда тутади. Унга Transparency International, Pro Asyl ёки BUND каби таниқли ташкилотлар кириши мумкин, деб ёзади газета.

Жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишни мақсад қилган Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан пул оқимлари ошкор этилиши керак, деди газетага ташаббусни илгари сураётган ЕК раҳбарининг қадриятлар ва шаффофлик бўйича ўринбосари Вера Юрова.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид