Ўзбекистон | 07:26 / 23.05.2023
5511
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвада музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Москвадаги музокаралар чоғида келгусида алоқаларни янада бойитиш учун қатор соҳалар ва истиқболли йўналишларни белгилаб олдилар.

Фото: Dunyo

Кеча Москва шаҳрида Ўзбекистон  ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

«Бугун Москва шаҳрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жаноби Олийлари билан илиқ ва самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорлик суръати қайд этилиб, келгусида алоқаларни янада бойитиш учун қатор соҳалар ва истиқболли йўналишлар белгилаб олинган.

Аввалроқ Россия ТИВ Ўзбекистонда Россия дизайни бўйича АЭС қуриш келишуви деярли тайёр эканини маълум қилганди.

Ўзбекистон ҳудудида Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартноманинг асосий шартлари тўғрисидаги келишув тайёр. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни тарқатган хабарида айтилади.

«Икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши - энергетика. Ўзбекистон ҳудудида Россия лойиҳасидаги атом электр станциясини қуриш иқтисодий муносабатларимизнинг энг муҳим лойиҳасидир. Бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув юқори даражада тайёр», — дейилади дипломатик идора хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид