Ўзбекистон | 08:47 / 23.05.2023
10240
4 дақиқада ўқилади
Реклама

«Йил бренди» мукофоти экспертлари Gross'ни танлади

Фото: Gross

Gross суғурта компанияси «Йил бренди 2022» мукофоти юзасидан овоз беришда иштирок этган экспертлар талқинига кўра «Молия» номинациясида суғурта компаниялари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Мукофот соҳиблари 20 май куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтган V халқаро маркетинг бизнес-форуми доирасида аниқланди. Жами 221 бренд 25 та номинация бўйича мукофотга даъвогар бўлди. Telegram ботда ўтказилган истеъмолчиларнинг очиқ оммавий овоз бериш жараёнида 500 000 дан ортиқ киши иштирок этди. Шунингдек параллель равишда Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 200 га яқин эксперти ва ҳамкорлари орасида овоз бериш ўтказилди.

Ғолибларни танлашда экспертлар бренднинг Ўзбекистон бозорида фаоллиги, креатив реклама кампаниялари, истеъмолчиларнинг содиқлиги, сервис, бренднинг молиявий кўрсаткичларини акс эттирадиган статистика маълумотлари каби мезонларга ва бошқа кўплаб жиҳатларга асосланди.

«Бизнинг компания «Йил бренди» мукофотида иккинчи марта иштирок этмоқда. 2020 йилда биз истеъмолчилар ва экспертлар орасида овоз бериш якунларига кўра икки марта ғолиб бўлдик. Молия секторининг йирик компаниялари билан мусобақалашган ҳолда компаниямизни «Молия» номинациясида «Энг яхши суғурта компанияси» дея эътироф қилиниши биз учун шубҳасиз биз учун жуда қадрлидир. Gross жамоасининг барча аъзолари номидан ўз овозини бизга берган ҳар бир кишига ташаккуримизни изҳор этаман, бу ривожланишимиз учун энг кучли рағбатдир», – деб изоҳлаб берди Gross суғурта компаниясининг Бошқарув раиси Отабек Назаров. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Gross'нинг бирваракайига иккита креатив реклама кампаниясига TAF!2022 реклама фестивалида учта мукофот берилган эди. Халқаро ҳайъат томонидан «Миллий қадриятлар қўлланган кампания» номинациясида «Платина» мукофоти, мамлакатимиз ҳакамлар ҳайъати томонидан эса «Янги маҳсулот ёки хизматларни жорий қилиш» номинациясида «Олтин» ҳамда «Digital kompaniya» номинациясида «Бронза» мукофоти берилган эди. Шунингдек компания Ред Жолборс 2022 Марказий Осиё коммуникациялар фестивалида ҳам Фильм Craft: Cinematography номинациясида «Кумуш» соҳиби бўлди.

Ҳозирда Gross Ўзбекистон маркетинг уюшмаси томонидан юритиладиган маркетинг самарадорлиги миллий рейтингида Ўзбекистонда тақдим этилган мамлакатимиздаги ва халқаро барча брендлар орасида 12-ўринни ҳамда мамлакатимиздаги суғурта компаниялари орасида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Gross суғурта компаниясига 2011 йилда асос солинган бўлиб, жўшқин фаолият якунлари, инновациялар ва филиаллар тармоғини ривожлантириш, шунингдек, профессионал жамоа ва мижозлар билан тезкор равишда ишлаш туфайли компания миллий суғурта бозорида етакчилардан бирига айланди. Бугунги кунда Gross компанияси жами мамлакат бўйлаб ўз хизматларини тақдим этмоқда. Gross'да мижозлар учун дам олиш кунларисиз, кун-у тун давомида, 24/7/365 режимида ягона 1166 қисқа рақами орқали ишлайдиган мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати, шунингдек, суғурта полисларини онлайн тарзда расмийлаштириш имконияти назарда тутилган.

Сайт: gross.uz

Facebook: fb.com/grossuz

Instagram: @gross.uzb

Telegram: t.me/grossuzb

Telegram-bot: t.me/grossrobot

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид