09:13 / 24.05.2023
8344

Берлин яқинида совет аскарлари ёдгорлигига зарар етказилди

"Зеелов тепаликлари" ёдгорлик мажмуасида бир ой ичида иккинчи марта номаълум шахслар совет аскарлари ёдгорлигига зарар етказишди.

Фото: AP

23 май, сешанба куни полиция маълум қилишича, Бранденбург федерал еридаги "Зеелов тепаликлари" ёдгорлик мажмуасида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган совет аскарларига ўрнатилган ёдгорлик тошларига зарар етказилган.

22 майга ўтар кечаси битта ёдгорлик тош ағдарилган, яна тўрттаси жойидан қўзғатилган. Полиция номаълум шахсларга нисбатан ишни тергов қилмоқда, деб хабар беради epd. Бу май ойида мажмуа ҳудудидаги иккинчи вандализм ҳолатидир. Ой бошида бу ерда 14 та қабр тошлари шикастланган ёки ағдарилган, полиция буни ким қилганини ҳали топа олмади.

Ёдгорлик 1945 йил ноябр ойида Берлиндан 90 км шарқда жойлашган Бранденбург Зееловида очилган ва Германиядаги биринчи шундай ёдгорликлардан бирига айланди. Берлин операциясининг энг шиддатли жангларидан бири шу ерда кузатилган, унинг давомида 33 мингга яқин совет аскарлари ва зобитлари ҳалок бўлган. 1972 йилда бу ерда Зеелов тепаликлари музейи ташкил этилган.

Top