Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ХАКС авиакўргазмаси 30 йил ичида биринчи марта қолдирилди
Халқаро авиакосмик салон номаълум муддатга қолдирилади, деб хабар берди «Коммерсант» газетаси. Ташкилотчилар хавфсизлик бўйича хавотирлар ва Ғарб санкцияларини сабаб сифатида келтирган.
Россияда 1993 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинаётган ва бу йил 16-маротаба ўтказилиши керак бўлган Халқаро авиакосмик салон (ХАКС) хавфсизлик нуқтайи назаридан номаълум муддатга қолдирилган. Бу ҳақда 25 май, пайшанба куни «Коммерсант» газетаси манбаларга таяниб хабар берди.
Тадбир 25-30 июль кунлари бўлиб ўтиши керак эди, аммо энди у фақат 2024 йилда, ҳатто ундан кейин ҳам ўтказилиши мумкин, деб ҳисоблайди нашр суҳбатдошлари. Улардан бири салон жорий йилнинг охиригача «Москвадаги майдонлардан бирида павильон форматида» ўтказилиши мумкинлигини истисно этмади.
«Коммерсант» нашрининг ёзишича, авиасалоннинг кейинга қолдирилганига ташкилотчилар хавфсизлик чораларини керакли даражада таъминлай олмагани сабаб бўлган: тадбирга кунига ўн минглаб одамлар ташриф буюради, жой очиқ ва парвоз дастурига четдан аралашув хавфи мавжуд. «Эҳтимол, хавфсизлик чораларини кучайтириш мумкин, аммо дронлардан келиб чиқадиган потенциал таҳдидларга қарши радиоэлектрон кураш услубларидан фойдаланиш парвоз дастурига халақит беради», деб тушунтирди «Ростех»га яқин манба.
«Ведомости»нинг ёзишича, ХАКС ҳам хавфсизлик нуқтайи назаридан, ҳам Ғарб санкциялари фонида хорижий компанияларнинг иштироки чекланганлиги сабабли кейинга қолдирилади. Москва вилоятида қулаган дронлар бўлаклари бир неча бор топилди. 3 май куни Москва Кремлига учувчисиз учоқлар ҳужум қилди, шундан сўнг Россия пойтахтида дронларни учириш тақиқланди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025